АсосийЖамият

Қирғизистонга ўтувчи водийдаги яна бир чегара божхона пости очилди

Энди Намангандаги “Учқурғон” чегара божхона пости орқали бир кунда ўртача 10 минг нафар фуқаро бемалол ҳаракатланиши мумкин.

'Қирғизистонга ўтувчи водийдаги яна бир чегара божхона пости очилди'ning rasmi

Наманган вилояти Учқўрғон тумани Бўстон маҳалласидаги “Учқурғон” чегара божхона постининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Божхона постининг ўтказкувчанлик салоҳияти юқори, яъни бир кунда ўртача 10 минг нафар фуқаро бемалол ҳаракатланиши мумкин.  Пост орқали 500 тадан ортиқ юкли ҳамда 300 дан ортиқ енгил автотранспорт воситалари ҳаракатланиши кутилмоқда. 

Ўзбекистон Республикасининг “Учқўрғон-автойўл” ва Қирғизистон Республикасининг “Кенсай-автойўл" назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятининг қайтадан йўлга қўйилиши нафақат Наманган ва қўшни давлатнинг Жалолобод вилоятлари аҳолиси фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиши, балки бутун Фарғона водийсида ташқи савдо юклари ҳаракатида янги даврни бошлаб беради. 

Фақатгина шу эмас, мазкур янгилик нафақат Ўзбекистон балки минтақада туризм имкониятларини кенгайтиради. Чунки, айнан ушбу пост мамлакатимизга ташриф буюрган туристларнинг Қирғизистон ҳамда Хитойга ўтиб қайтишлари ва транзит ўтишлари учун энг қисқа ва қулай ҳисобланади.

“Учқўрғон” чегара-божхона пости географик жиҳатдан бевосита Қирғизистон Республикасининг “Ўш-Бишкек” довон авто йўлига яқин ҳисобланади. 

Хорижий ва миллий ташувчилар энг қисқа ва қулай  йўналиш орқали водий вилоятларидан қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларининг нафақат чегарадош, балки хорижий давлатларга экспорти янада тезлашади.  

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Хўжанд вилоятидан Россия, Хитой ҳамда Қирғизистон давлатларига олиб ўтиладиган транзит юклар ҳам “Учқўрғон” чегара пости орқали ҳаракатланиши натижасида Андижон вилояти “Дўстлик” чегара постидаги транспорт оқими 30-40 фоизга камайиши кутилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Туркия курортида содир бўлган ёнғин муносабати билан Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади'ning rasmi

    Жамият 21.01.2025 20:52

    Шавкат Мирзиёев Туркия курортида содир бўлган ёнғин муносабати билан Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

    Туркиянинг тоғ-чанғи курортидаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғин туфайли 10 киши ҳаётдан кўз юмди, 30 дан ортиқ киши жароҳатланган.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.01.2025 15:57

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    '"Ўзбекистонга картошка импорти фақат Қозоғистонга боғланиб қолмаган"'ning rasmi

    Жамият 21.01.2025 15:26

    "Ўзбекистонга картошка импорти фақат Қозоғистонга боғланиб қолмаган"

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон картошка экспортини чеклаши ортидан Ўзбекистонда картошка нархи ошгани юзасидан муносабат билдирди.

    'Қирғизистонда экстремистик материалларни тарғиб қилган ўзбекистонлик аёл ушланди'ning rasmi

    Жамият 21.01.2025 14:59

    Қирғизистонда экстремистик материалларни тарғиб қилган ўзбекистонлик аёл ушланди

    Ҳозирда аёл вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган, тергов давом этмоқда.

    'Фарғонада маст ҳайдовчи икки фуқарони уриб кетди'ning rasmi

    Жамият 21.01.2025 13:11

    Фарғонада маст ҳайдовчи икки фуқарони уриб кетди

    Ҳодиса оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлган.