❗️Трампга навбатдаги суиқасдга уриниш содир бўлд, дeя хабар тарқатди маҳаллий ОАВ.
Маълум бўлишича, отишма Трамп голф клубидан чиқиб кетаётган пайтда содир бўлган. Нишонга олганлар икки киши бўлгани айтилмоқда.
“Трамп соғ-саломат, ҳозир хавфсизликда”, деди Трамп матбуот котиби.
Ҳозирда АҚШ Федерал қидирув бюроси Трампга суиқасд сифатида баҳоланган ҳодисани текширмоқда
Америка оммавий ахборот воситалари суиқасд қилган шахс бу 58 ёшли Раян Уесли Раут экани ҳақида хабар қилмоқда.
Раут оптик нишон ва Калашников автомати билан қуролланган бўлган.