АсосийСиёсат

32 йил ичида илк марта АҚШ ва Ўзбекистон божхона хизматлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Божхона соҳасидаги ҳамкорликнинг янги саҳифаси очилмоқда

'32 йил ичида илк марта АҚШ ва Ўзбекистон божхона хизматлари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди'ning rasmi

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов бошчилигидаги делегация Америка қўшма штатларида бўлиб, божхона соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган муҳим учрашувлар ва музокаралар олиб боришмоқда. 

Ташрифнинг асосий воқелиги – Вашингтонда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси Раиси А.Мавлонов ҳамда АҚШнинг Божхона чегара хизмати комиссари Трой Миллер ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон-АҚШ ўртасида дипломатик алоқалар йўлга қўйилганидан сўнг ўтган 32 йил давомида иккала давлат божхона хизматлари раҳбарлари ўртасида бу форматдаги юзма-юз расмий учрашув илк бор ўтказилмоқда. Шу боис ҳозирга қадар ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси ҳам мавжуд бўлмаган. 

 Раҳбарининг 2018  ва 2023 йилларда АҚШга амалга оширган ташрифлари давомида эришилган муҳим келишувлар барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга йўл очиб берди.

 

    Бошқа янгиликлар