АсосийЖамият

400 та тошбақани Ўзбекистондан олиб чиқиб кетаётган шахслар ушланди

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'400 та тошбақани Ўзбекистондан олиб чиқиб кетаётган шахслар ушланди'ning rasmi

«Фарҳод» чегара божхона постида  катта ҳажмдаги тирик тошбақаларни олиб чиқилиши  бўлган уриниш фош этилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Фарход” чегара божхона пости ходимлари ҳамда Контрабандага қарши курашиш гуруҳи тезкор ходими томонидан, Бекобод шаҳар ДХХ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда, 400 дона  тошбақаларни яширинча олиб чиқишга бўлган уриниш тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Юртимиздан қўшни давлатга чиқиб кетиш учун “Фарход” чегара божхона постига пиёда холда кириб келган икки нафар фуқаро юклари божхона кўригидан ўтказилганида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 153 дона тошбақалар борлиги аниқланди. 

Шундан сўнг олинган маълумотлар асосида божхона ходимлари томонидан тадбир давом эттирилиб, “Фарход” чегара божхона пост атрофида тўхтаб турган автотранспорт воситасини холислар иштирокида  кўздан кечирилганида, автотранспорт воситасининг юкхонаси ҳамда салон қисмининг орқа ўриндиғида 4 дона қутиларга жойлаштирилган 247 дона тошбақалар борлиги аниқланди. 

Табиий популяцияни сақлаб қолиш учун ушбу тур Қизил китобнинг янги нашрига киритилган. Айни дамда, 400  дона Ўрта Осиё тошбақалари, Бекобод шаҳар экология атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига вақтинча сақлашга топширилди. Кейинчалик улар табиатга қўйиб юборилади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 12 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 20:50

    Тошкентда 12 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

    Бунга Бобур кўчасининг бир қисми таъмирлаш ишлари учун ёпилгани сабаб бўлган.

    '"Тошкент метрополитени аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 18:35

    "Тошкент метрополитени аҳолидан имкон қадар тезроқ ҳаракатланишни сўради

    Метрополитен маъмурияти Тошкент шаҳри аҳолисига ва меҳмонларига мурожаат қилди.

    'Навоийда чақалоғини сотмоқчи бўлган она ушланди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 18:20

    Навоийда чақалоғини сотмоқчи бўлган она ушланди

    У фарзандини 10 млн сўмга пулламоқчи бўлган.

    'Газ конида содир бўлган иккинчи аварияда тўрт киши ҳалок бўлганидан президент хабардор'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 16:20

    Газ конида содир бўлган иккинчи аварияда тўрт киши ҳалок бўлганидан президент хабардор

    М-25 конидаги аварияда 4 киши ҳалок бўлганини президент матбуот котиби тасдиқлади.

    'Долларнинг расмий курси ошди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 16:14

    Долларнинг расмий курси ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 200 мингга яқинлашди'ning rasmi

    Жамият18.09.2024 14:50

    Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 200 мингга яқинлашди

    Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 %, кўп дея хабар бермоқда   Солиқ қўмитаси.