АсосийДунё

Европада сув тошқинлари кучаймоқда

“Борис” тўфони Австрия, Чехия, Полша, Руминия, Словакия ва Венгрияни қамраб олди.

'Европада сув тошқинлари кучаймоқда'ning rasmi

Дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши ҳалок бўлган. Кўплаб шаҳарлар бутунлай сув остида қолган, ўн минглаб одамлар электр таъминотисиз қолган. Қутқарувчилар вертолётларда одамларни эвакуация қилмоқда, дея хабар бермоқда zamon.uz.

 Полшада кичик Стронё-Слаские шаҳарчаси сув босимига бардош бера олмаган тўғоннинг бузилиши туфайли сув остида қолди. Сув тошқинлари Қуйи Силезия, Ополск ва Малополск воеводеликларига катта зарар етказди. 

 Полшада мамлакат жануби ва ғарбидаги ҳалокатли сув тошқинлари туфайли табиий офат ҳолати жорий этилади. Украина Полша ва Чехияга табиий офат оқибатларини енгишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар