АсосийДунё

"Биз учун энг катта хавф Путиннинг Украина устидан қозонадиган ғалабаси бўлади” — Столтенберг

НАТО бош котиби Россия — Украина можаросига муносабат билдирди.

'"Биз учун энг катта хавф Путиннинг Украина устидан қозонадиган ғалабаси бўлади” — Столтенберг'ning rasmi

НАТО бош котиби Россия ҳудудига зарбалар бериш бўйича чекловларни олиб ташлаш масаласида ўз фикрини билдирди, дея хабар бермоқда zamon.uz.

Йенс Столтенберг Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Леммининг унинг мамлакати АҚШ ва иттифоқчилари билан Украина Қуролли кучларига узоқ масофага учувчи Storm Shadow ракеталаридан фойдаланиш бўйича чекловларни бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди.

 “Европада Москва билан кенг кўламли уруш кетмоқда, бу урушда хавф-хатарсиз йўллар йўқ, лекин менинг фикримча, биз учун энг катта хавф Путиннинг Украина устидан қозонадиган ғалабаси бўлади” —дея таъкидлади у.

    Бошқа янгиликлар