АсосийЖамият

Ўзбекистонда халқаро даражадаги энергетик кадрлар тайёрланади

Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланмоқда ва унинг муваффақиятли келажаги кўп жиҳатдан юқори малакали мутахассисларнинг мавжудлигига боғлиқ.

'Ўзбекистонда халқаро даражадаги энергетик кадрлар тайёрланади'ning rasmi

Мамлакатимизда технологик тараққиёт ва саноат ишлаб чиқаришининг жадал суръатлар билан ўсаётган шароитда муҳандис кадрларни тайёрлаш масаласи янада долзарб бўлиб бормоқда.

Россиянинг “МИСИС” Фан ва технология университети 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида иқтисодиёт саноат секторининг асосий тармоқлари учун муҳандис кадрлар тайёрлаб келмоқда. 2018 йилда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ушбу олийгоҳнинг филиали очилганидан кейин ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, 2018 йилда филиалга учта таълим йўналиши: “Кончилик”, “Металлургия” ва “Технологик жараёнларни автоматлаштириш” йўналишлари бўйича талабалар қабул қилинди.

Ўтган 2023 йилда филиалнинг "бизнес ҳамкорлари" талабига биноан Ростаълимназоратидан "Ахборот технологиялари" ва "Иқтисодиёт" таълим йўналишлари бўйича лицензиялар олинди.

Ростаълимназорати қарорига кўра, "МИСИС" Фан ва технология университетининг Олмалиқ филиали "Электр энергетикаси ва электротехника" таълим йўналиши бўйича лицензия олди.

Ростаълимназоратидан лицензияларни олиш жараёни талабалар шаҳарчасидаги шароитлардан тортиб, профессор-ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражасини белгилашгача бўлган жараён бир йилдан ортиқ машаққатли меҳнатни талаб этди. Ҳар бир жиҳат махсус комиссия томонидан ўрганилди. Филиал 2023 йил февраль ойида ҳужжатларни топширган бўлса, 2024 йил август ойига келибгина лицензия берилди.

Энди Филиал келажакда халқаро даражадаги энергетика ходимларини тайёрлайди! Абитуриентларни қабул қилиш кейинги 2025/2026 ўқув йилига режалаштирилган.

Шу билан бирга, икки давлат президентларининг қарори билан МИСИС Фан ва технологиялар университетининг Олмалиқ филиали негизида Илғор муҳандислик мактаби (ИММ) ташкил этилади. ИММда ўқув жараёни таълим йўналиши бўйича магистратура дастурлари асосида амалга оширилади.

Бўлажак талабаларни ИММга қабул қилиш ҳам 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб амалга оширилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'СOVID-19 нинг янги штамми Ўзбекистонда аниқлангани йўқ — ССВ'ning rasmi

    ЖамиятБугун 11:41

    СOVID-19 нинг янги штамми Ўзбекистонда аниқлангани йўқ — ССВ

    “Ўзбекистонда катта миқёсда эпидемия ва пандемиялар кузатилиши эҳтимолдан йироқ”, - деди Нурмат Отабеков.

    'Андижонда ЭТК муҳандиси 20 млн сўм билан ушланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 10:58

    Андижонда ЭТК муҳандиси 20 млн сўм билан ушланди

    У электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳақидаги далолатномани йўқ қилиб бермоқчи бўлган.

    'ССВ Ўзбекистонда “Тез ёрдам”га гўштдан заҳарланиб мурожаат қилаётганлар кўпайгани ҳақидаги хабарларни рад этди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 10:37

    ССВ Ўзбекистонда “Тез ёрдам”га гўштдан заҳарланиб мурожаат қилаётганлар кўпайгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    Сўнгги бир сутка давомида гўштдан заҳарланиш белгилари билан бирорта ҳолат қайд этилмаган.

    'Тошкент халқаро аэропортида CIP зали орқали йўловчиларнинг шаҳарга чиқиш йўли ўзгарди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 10:23

    Тошкент халқаро аэропортида CIP зали орқали йўловчиларнинг шаҳарга чиқиш йўли ўзгарди

    Энди йўловчилар ички ҳовли орқали автотураргоҳ ёнидан чиқадилар.

    'Айрим товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС имтиёзлари бекор қилинади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 09:46