Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.
Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов кузатиб қўйди.
Бугун "Марказий Осиё - Германия" саммити доирасида ўтказилган тадбирларда Президентимиз минтақа мамлакатлари ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ва амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.