АсосийЖамият

Тошкент вилояти ва Фарғонада “свет” ва газдан ўғринча фойдаланиб юрган тадбиркорлар аниқланди

Аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

'Тошкент вилояти ва Фарғонада “свет” ва газдан ўғринча фойдаланиб юрган тадбиркорлар аниқланди'ning rasmi

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда, дея хабар қилди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Департаментнинг Олмалиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.G.” МЧЖ раҳбари Д.С. Олмалиқ шаҳридаги умумий ўрта таълими мактаби ҳудудида эшик ром ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 355,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бекобод тумани бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Д. ЯТТ “Д.Д.”нинг номидаги автомобилларни ювиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида электр ҳисоблагичдан ташқари уланиб, 135,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро У.М. ва бошқалар “Ҳамкорлик” МФЙ ҳудудидаги новвойхонада умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 109,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари, шунингдек У.М. етказилган зарарни тўламаслик мақсадида гўёки ушбу новвойхонани фуқаро Б.А.га 2024 йилнинг июнь ойида фойдаланишга берганлиги тўғрисида сохта далолатнома расмийлаштириб электр тармоқлари корхонасига тақдим қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар