АсосийДунё

Ўзбекистонликлар учун Германияга ишчи виза шартлари енгиллаштирилади

Немис иш берувчилари ўзбекистонликларни соддалаштирилган тартибда ишга қабул қилади.

'Ўзбекистонликлар учун Германияга ишчи виза шартлари енгиллаштирилади'ning rasmi

Ўзбекистонликлар учун Германияга миграция масаласида бир қатор енгилликлар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Беҳзод Мусаев Самарқандда Германия Ички ишлар ва Ватан вазири Ненси Фезер билан мулоқот ўтказди.

“Миграция масаласида бир қатор енгилликлар ишлаб чиқилмоқда. Битим доирасида немис иш берувчилари учун ўзбекистонликларни соддалаштирилган тартибда ишга қабул қилишга тайёрмиз”, деган Ненси Фезер.

Вазирлик эълон қилган хабарга кўра, Германияда транспорт, муҳандислик соҳаларида ишлаш истагида бўлган фуқаролар  ушбу давлат стандартлари асосида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик ҳамда Транспорт вазирликлари қошидаги касбий таълим муассасаларида германиялик мутахассислар томонидан тил ва касбга ўргатилади.

Вазирлик ва Германиянинг ДБ Engineering Consulting Оператионс Group компанияси ўртасида айни мақсадга қаратилган баён имзоланди.

“Германия темир йўл транспорти, автобус, метрополитен тизими учун мутахассисларга эҳтиёжимиз баланд ва уларни немис стандартлари асосида Ўзбекистонда ўқитиб, касб ва тил имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган номзодларни эса Deutsche Баҳн тармоғига ишга жойлаштиришга тайёрмиз”, деган Германия компанияси раҳбари Нико Варбанофф.

Deutsche Баҳн — Германиянинг асосий темир йўл оператори саналади. 100 фоиз давлат иштирокидаги акциядорлик жамияти. Компаниянинг умумий айланма капитали 76 миллиард 303 миллион еврони ташкил қилади.

Тошкентда ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси ташкил этилади. Унда бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Академияни битирганлар диплом олиш билан бир қаторда Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификатни ҳам қўлга киритади.

Самарқандда 15 сентябрь куни ўтган Ўзбекистон—Германия олий даражадаги музокаралари натижасида бир қатор ҳужжатлар имзоланганди. Улар орасида “Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида” ҳукуматлараро битим ҳам бор эди.

Бошқа янгиликлар

'Turkish Airlines учувчиси парвоз вақти вафот этди'ning rasmi

Дунё09.10.2024 17:44

Turkish Airlines учувчиси парвоз вақти вафот этди

У парвоз вақтида ҳушини йўқотган ва биринчи тиббий ёрдам натижа бермаган.

'Исроил Дамашқ марказига зарба берди'ning rasmi

Дунё09.10.2024 09:35

Исроил Дамашқ марказига зарба берди

Эрон элчихонаси яқинига қилинган ҳужумда тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди.

'Хитойда математикани ўзлаштиришга қийналаётган болалар учун махсус клиника очилади'ning rasmi

Дунё08.10.2024 19:45

Хитойда математикани ўзлаштиришга қийналаётган болалар учун махсус клиника очилади

Клиникада ўқувчиларни "даволаш" учун бошқа усуллар қаторида дори-дармон ҳам берилади.

'Ўзбекистонлик француз тили ўқитувчилари Францияга малака оширишга юборилади'ning rasmi

Дунё08.10.2024 19:05

Ўзбекистонлик француз тили ўқитувчилари Францияга малака оширишга юборилади

2025 йилда 200 нафар ўқитувчи грант асосида малака оширишга боради.

'Украина НАТОга аъзо бўлиш эвазига баъзи ҳудудлардан воз кечмоқчими?'ning rasmi

Дунё08.10.2024 13:47

Украина НАТОга аъзо бўлиш эвазига баъзи ҳудудлардан воз кечмоқчими?

Россия “Украина ҳудудининг тахминан бешдан бир қисми устидан амалдаги назоратни сақлаб қолиши” ҳақидаги келишув муҳокама қилинмоқда.

'“Ғазода гаровга олинганлар бор экан, курашни давом эттирамиз” - Нетаняху'ning rasmi

Дунё08.10.2024 13:42