АсосийСиёсат

Ўзбекистон элчиси Франция Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Учрашувда Макрон Самарқандга бўлган расмий ташрифини илиқ таассуротлар билан эслади.

'Ўзбекистон элчиси Франция Президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг янги элчиси Нодир Ганиев кеча Франция Президенти Эммануэль Макронга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбатда Франция Президенти Тошкент ва Париж ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболини юксак баҳолади.

Франция Президенти Эммануэль Макрон 2023 йил ноябрь ойида Самарқандга буюрган расмий ташрифини илиқ таассуротлар билан эслаб, олий даражадаги сиёсий мулоқотни давом эттириш ва Ўзбекистон билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш тарафдори эканлигини таъкидлади.

Франция етакчисига Ўзбекистон элчиси билан бир қаторда яна 20 та хорижий мамлакатларнинг элчилари ўз ишонч ёрлиқларини топширдилар.

Франция Президенти элчиларни ушбу лавозимга киришишлари билан табриклаб, уларга икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги дипломатик фаолиятларида улкан зафарлар тилади.

Маълумот учун, Нодир Ганиев жорий йилнинг 13 июль куни Париж шаҳрига Ўзбекистоннинг янги элчиси сифатида етиб келганди. У шу кунга қадар Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимида ишлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 14:23

    Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

    Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди.

    '“Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 12:48

    “Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”

    Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бошланди.

    'Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 11:16

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

    Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

    'Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 08:47

    Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади

    Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилда ўрнатилган.

    'Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 12:38

    Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    Улуғбек Мустафоев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    'Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 11:37

    Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди

    Женева конвенциялари ва уларга қўшимча протоколлар қабул қилинганининг 75 йиллиги тадбирида ўзбекча нашр тақдимот қилинди.