АсосийДунё

Эроннинг Ливандаги элчиси пейжер портлаши оқибатида бир кўзидан айрилди

Элчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун Эронга олиб кетилган.

'Эроннинг Ливандаги элчиси пейжер портлаши оқибатида бир кўзидан айрилди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, 17 сентябрь куни Ливанда бир пайтнинг ўзида кўплаб жойларда пейжерлар портлади. 

Эроннинг Ливандаги элчиси Можтаба Амани пейжер портлаши оқибатида яраланди. Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар қилди. 

Press'нинг хабар беришича, “Ҳизбуллоҳ” вакиллари бунда Исроилни айбламоқда.

Бугун қатор хориж ОАВларининг хабар тарқатишича, Эроннинг Ливандаги элчиси Можтаба Амани бир кун олдин пейжер портлаши оқибатида бир кўзидан айрилди, иккинчи кўзи жиддий шикастланган.

Қайд этилишича, Элчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун Эронга олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 сентябрь куни Ливанда иккинчи марта электроник қурилмалар портлатилди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ошиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар