АсосийЖамият

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” унвонини таъсис этиш таклиф этилди

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик бўйича модда киритилиши мумкин.

'“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” унвонини таъсис этиш таклиф этилди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, Президент Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларидаги таклифлар тақдимоти билан танишди.

 Унда экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Фаол ва жонкуяр инсонларни рағбатлантириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвонини таъсис этиш таклифи билдирилди.

Шунингдек, атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Орхус конвенциясига қўшилиш масаласи кўриб чиқилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик бўйича модда киритиш мақсадга мувофиқлиги айтилди. Шунингдек, дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш, дарё ўзанларидан ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш кабилар учун жарималарни ошириш ва қатъийлаштириш чоралари кўрилади.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда Ўзбекистон фуқаролари калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:50

    Россияда Ўзбекистон фуқаролари калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Аввалроқ, Владивосток шаҳрида россиялик ўсмирлар мигрантларни калтаклаганди.

    'Жанубий вокзал яқинида ёнғин юз бердими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:16

    Жанубий вокзал яқинида ёнғин юз бердими?

    Тошкент шаҳар ФВБ тармоқларда тарқалган видео юзасидан изоҳ берди.

    'Россияда ўзбекистонлик мигрантларга ҳужум қилингани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:26

    Россияда ўзбекистонлик мигрантларга ҳужум қилингани айтилмоқда

    Ҳодиса оқибатда бир неча киши жароҳат олган.

    'Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 20:58

    Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди

    Солиқ инспекцияси раҳбари эри мусофирда бўлган аёлга нисбатан шилқимлик мазмунидаги SMS хабарлар ёзиб, ойлар давомида безовта қилган.

    'Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 19:01

    Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди

    У жуда кўп миқдорда талон-торожликда айбдор топилди, аммо озодликдан маҳрум этилмади.

    'Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 18:30

    Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди

    Бош консулхона воқеа юзасидан тезкор чоралар кўрди, ҳолат назоратга олинди.