АсосийЖамият

Энди ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда  тарғиботнинг инновацион усулларидан фойдаланилади

Ҳукумат қарори билан чора-тадбирлар белгиланди.

'Энди ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда  тарғиботнинг инновацион усулларидан фойдаланилади'ning rasmi

“2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат Қарори (588-сон, 18.09.2024 й.) қабул қилинди

Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи 2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди:

шахс, давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;

жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион усулларини жорий қилиш;

аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;

ҳуқуқий маданиятни юксалтиришнинг илмий асосларини тадқиқ этиш.

Шунингдек, Дастурда белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши ҳамда натижаси бўйича маълумотлар ҳар чорак якунида Адлия вазирлигига тақдим этиб борилиши учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар