АсосийЖамият

Қорақалпоғистондаги мактабда 1-синф ўқувчиси синфдан куч ишлатиб олиб чиқиб кетилди

Иш судда кўрилмоқда.

'Қорақалпоғистондаги мактабда 1-синф ўқувчиси синфдан куч ишлатиб олиб чиқиб кетилди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги мактабда содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот берилди.

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда❕

Аниқланишича, жорий йилнинг 5-центябр куни Элликқалъа туманидаги 28-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Х.Ё. (ўғил бола)нинг онаси С.Ш. дарс жараёнини бузган ҳолда синфга кириб бориб, ўқитувчи уни тўхтатишга уринишига қарамасдан, куч ишлатиб мажбуран ўғлини синфдан олиб кетган.

Ҳолат юзасидан С.Ш ва бошқа шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган.

Бугун, 20 сентябр куни мазкур иш судда кўриб чиқилмоқда.

 Ушбу вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган бўлиб, мазкур масала юзасидан ҳужжатлар суд тартибида ҳал қилиниши учун тақдим этилган.
Х.Ё.нинг ҳозирда таълим олиш ҳуқуқи тикланиб, бола мактабда ўқишини давом эттирмоқда

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда BYD уриб юборган қизалоқ вафот этди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 14:35

    Тошкентда BYD уриб юборган қизалоқ вафот этди

    9 ёшли мактаб ўқувчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган бўлган.

    'Ўзбекистонда ўлим билан якунланган ЙТҲлар сони 1,1 фоизга камайган'ning rasmi

    ЖамиятБугун 14:17

    Ўзбекистонда ўлим билан якунланган ЙТҲлар сони 1,1 фоизга камайган

    Сенаторлар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда ҳамон сақланиб қолаётган тизимли муаммоларни ҳал этишга қаратилган Қонунни имзолашди.

    'Радарга тушган қоидабузарликлар 48 соат ичида ЙПХга келмаса, жарима ёзилмайди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 13:56

    Радарга тушган қоидабузарликлар 48 соат ичида ЙПХга келмаса, жарима ёзилмайди

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    'Дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ ҳаво сақланиб туради'ning rasmi

    ЖамиятБугун 13:24

    Дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ ҳаво сақланиб туради

    Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

    'Энди ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда  тарғиботнинг инновацион усулларидан фойдаланилади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 10:37

    'Сурхондарёда аҳолидан чиқинди хизмати учун 3,2 млрд сўм ортиқча олинган'ning rasmi

    ЖамиятБугун 10:29

    Сурхондарёда аҳолидан чиқинди хизмати учун 3,2 млрд сўм ортиқча олинган

    “Тоза ҳудуд” ДУКга пулларни истеъмолчиларга қайтариш бўйича кўрсатма берилди