АсосийЖамият

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ ҳаво сақланиб туради

Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

'Дам олиш кунлари Ўзбекистонда илиқ ҳаво сақланиб туради'ning rasmi

"Ўзгидромет"  хабарига кўра, жума ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида 21 сентябрь — шанба куни баъзи жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик бўлади. Шамол ўзгарувчан йўналишда ўртача тезликкача эсади, 21−22 сентябрда айрим ҳудудларда баъзи жойларда 12−14 м/с гача кучайиши мумкин.

Пойтахтда 20−21 сентябрь кунлари асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади, 22 сентябрда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат кечалари +14, +17 даража, кундузи +28, +31 даража бўлади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.