АсосийЖамият

Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган жиноят турларини камайтириш, мазкур соҳани либераллаштиришга қаратилган

ЎзЛиДеП томонидан илгари сурилаётган тадбиркорлик билан боғлиқ жиноят турларини камайтириш ва соҳани либераллаштириш ташаббуси долзарб аҳамиятга эга.

'Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган жиноят турларини камайтириш, мазкур соҳани либераллаштиришга қаратилган'ning rasmi

ЎзЛиДеП партияси ўз фаолиятида давлат томонидан иқтисодиётни назорат қилинишини чеклаш, одамларнинг ҳаёти эркин ва фаровон бўлиши лозимлиги, бизнес юритиш осон ва қулай бўлиши, солиқлар паст бўлиши, бюрократик тўсиқлар бўлмаслиги ҳамда иқтисодиёт рақобатга асосланиши каби ғояларга асосланади. 

Мамлакатимизда бизнесни ривожлантириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш кўп жиҳатдан мазкур соҳадаги қонунчиликни либераллаштиришга боғлиқ. Соҳадаги қонунчиликни либераллаштирилиши янги тадбиркорлик субьектларининг вужудга келишига ҳамда кўплаб иш ўринларини ташкил этишга замин яратади.

Шу нуқтаи назардан, ЎзЛиДеП томонидан илгари сурилаётган тадбиркорлик билан боғлиқ жиноят турларини камайтириш, соҳани либераллаштириш, қонуний ишлаётган ва солиқларни вақтида тўлаётган тадбиркорларни текширмаслик, тадбиркорлар фаолиятига белгиланган ҳоллардан ташқари аралашгани учун мансабдор шахсларга жавобгарликни кучайтириш ҳамда мансабдор шахсларнинг фермерлар фаолиятига (ҳосилни сотиш, нарх белгилаш ва б.) аралашувини қатъий тақиқлаш каби масалалар долзарб аҳамиятга эга.

Мазкур ташаббуслар тадбиркорлар ва ишбилармонларга кўплаб имкониятларни яратиб беради. Жумладан, тадбиркорлик соҳасида ишончли ҳуқуқий муҳит яратилади ва сармоядорларни жалб қилиш имкониятлари ошади. Шу сабабли, партия шу каби ташаббуслар орқали тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қулай бизнес муҳитини яратиш, улар фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олишга интилмоқда. 

Мазкур ташаббусларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, уларнинг солиқ интизомини мустаҳкамлаш ҳамда аҳоли учун қўшимча иш ўринларини яратишга имконият беради. Буларнинг ҳаммаси мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш каби асосий ғояларнинг рўёбга чиқишига хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.

    'Рақобат қўмитаси ресторан ва кафеларни қўшимча тўловлар борасида огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:29

    Рақобат қўмитаси ресторан ва кафеларни қўшимча тўловлар борасида огоҳлантирди

    Қўмитага кўра, истеъмолчини менюда кўрсатилмаган хизмат учун мажбурий тўловга мажбурлаш мумкин эмас.