АсосийСиёсат

Энди Ўзбекистон ҳам хорижликларга санкция қўлламоқчи

Ўзбекистон ва унинг халқи шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароси мамлакат ҳудудига киритилмайди.

'Энди Ўзбекистон ҳам хорижликларга санкция қўлламоқчи'ning rasmi

Эндиликда "Ўзбекистонда бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхати" юритилиши мумкин. Шуни назарда тутувчи "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги қонунга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси бугун, 20 сентябр куни Олий Мажлис Сенатининг эллик еттинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилиди ва сенаторлар томонидан маъқуллади.

Қонунга кўра, Ўзбекистон давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро ижтимоий, ирқий, диний ва миллий адоватни келтириб чиқарувчи, Ўзбекистон халқи шаъни, қадр-қиммати ва тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар ҳамда ҳаракатлар содир этган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тегишли рўйхатга киритилади.

Рўйхатни юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, Ташқи ишлар вазирлиги томонидан юритилади. Бундай шахсларни рўйхатга киритиш Олий Мажлис палаталарининг кенгашлари ҳамда махсус ваколатли органларнинг тақдимига биноан амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳудудида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга 5 йил давомида Ўзбекистонга кириш, банкларда ҳисобварақ очиш, кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиши тақиқланади (Улар Ўзбекистонда ҳудудидаги ўз мулкини сотиши ёки ҳадя қилиши мумкин).

Шунингдек, мамлакатда бўлиши номақбул деб топилган шахс шундай мазмундаги Ташқи ишлар вазирлиги хабарномасини олган кундан эътиборан 10 кун ичида ихтиёрий равишда Ўзбекистондан чиқиб кетиши керак. Агар ушбу муддат ичида ихтиёрий равишда чиқиб кетмаса, мазкур шахс ички ишлар органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан депортация қилинади, яъни мажбурий тарзда чиқариб юборилади.

Қонунбузарнинг рўйхатда бўлиш муддати 5 йил ҳисобланади, агар у ушбу муддатда рўйхатга кириш учун асос бўлган сабабларни бартараф қилса, муддатидан илгари рўйхатдан чиқарилиши мумкин.

Таъкидланишича, қонун лойиҳаси Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга, мамлакатда давлатлараро, миллатлараро, динлараро аҳиллик, тотувликни ҳимоя қилишга ҳамда Ўзбекистон халқининг шаъни, қадр-қиммати ва тарихи ҳурмат қилинишини таъминлашга қаратилган. 

"Ушбу қонунни ишлаб чиқишда кўплаб хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган. Хусусан, Қозоғистон, Озарбайжон, Польша, Россия, Беларусь, Украина, итой алқ республикаси каби қатор хорижий давлатларда уларнинг суверенитетини, мустақиллигини шубха остига олувчи чет эл  фуқароларининг мамлакат ҳудудига киришини чекловчи қонуният ва амалиёт кенг қўлланилаётганини кўришимиз мумкин", дейди сенатор Анвар Тўйчиев.

Сенаторлар маъқуллаган ҳужжат Президент томонидан имзолангач кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 17:24

    Ўзбекистон Хитойдан салкам 15 миллиард долларлик инвестиция ўзлаштирди

    Ушбу маълумот давлат раҳбарининг матбуот хизмати томонидан очиқланди.

    'Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 11:42

    Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди

    Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И жанобларини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

    'Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Сиёсат 20.11.2025 08:13

    Нью-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

    Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар берди.

    '“Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 20:20

    “Аҳолини кредитга мажбурлаяпти”. Мирзиёев икки ҳокимни нега ишдан олганини айтди

    Президент Мирзиёев Денов ва Чироқчи туманлари ҳокимлари аҳолига тайёр лойиҳа ўрнига мажбурий кредит ўтказаётгани ва ишларни назоратсиз қолдиргани учун ишдан олинганини таъкидлади.

    'Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 18:26

    Шаҳноза Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

    Инклюзив бандликни кучайтириш ва камбағалликка қайтиш хавфи юқори бўлган оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича назорат Шаҳноза Мирзиёевага топширилди.

    'Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Сиёсат 19.11.2025 17:22

    Президент йиғилишида икки ҳоким ва уларнинг ўринбосарлари ишдан олинди

    Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинган видеоселектор йиғилишида Денов ва Чироқчи туманларидаги камчиликлар кескин танқид қилинди ва мансабдорлар лавозимидан озод этилди.