АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали гаплашди

Президентлар Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

'Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали гаплашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 сентябрь куни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.

Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Фаол сиёсий мулоқот ва самарали идоралараро алоқалар, жумладан, Ҳукуматлараро комиссия доирасидаги ҳамкорлик мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, "Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси барпо этилмоқда, энергетика ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик чуқурлашмоқда, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинув дастурлари амалга оширилмоқда.

Давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари ва қўшма тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёевга спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли режалар тўғрисида ахборот берилди'ning rasmi

    Сиёсат20.09.2024 19:53

    Шавкат Мирзиёевга спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли режалар тўғрисида ахборот берилди

    Давлатимиз раҳбари аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этиш, халқаро мусобақаларга тизимли тайёргарлик кўриш бўйича топшириқлар берди.

    'Малака сертификати олмаганлар хусусий тартибда психологик ёрдам кўрсатиши тақиқланади'ning rasmi

    Сиёсат20.09.2024 19:51

    Малака сертификати олмаганлар хусусий тартибда психологик ёрдам кўрсатиши тақиқланади

    “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

    'Энди Ўзбекистон ҳам хорижликларга санкция қўлламоқчи'ning rasmi

    Сиёсат20.09.2024 18:49

    Энди Ўзбекистон ҳам хорижликларга санкция қўлламоқчи

    Ўзбекистон ва унинг халқи шаънини, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи оммавий чиқишлар қилган ёхуд ҳаракатлар содир этган чет эл фуқароси мамлакат ҳудудига киритилмайди.

    'Энди ҳокимлар маҳаллий кенгаш раиси бўла олмайди'ning rasmi

    Сиёсат20.09.2024 18:25

    Энди ҳокимлар маҳаллий кенгаш раиси бўла олмайди

    Ҳалқ депутатлари кенгашларига депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилади.

    'Президент янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат20.09.2024 16:11

    Президент янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

    Ҳиндистон, Корея, Мўғулистон, Германия, Исроил Фавқулодда ва мухтор элчилари ва Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширди.

    'Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан тақдирланди'ning rasmi

    Сиёсат20.09.2024 10:39

    Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

    Элчига мукофотни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов топширди.