АсосийСиёсат

Ўзбекистонда “Ўзбек-польяк ҳамкорлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда

Икки мамлакат учун манфаатли келишувларга эришилмоқда.

'Ўзбекистонда “Ўзбек-польяк ҳамкорлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Польшанинг Тиббий маҳсулотлари, тиббий жиҳозлар ва биоцид маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш идораси президенти Гжегож Чесак бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи ташкил этилди. Бу ҳақда Элчихона расмий каналида хабар берилди. 

Маълум қилинишича, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров билан ўтказилган учрашув якунида ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишилган йўналишлардаги ишларни амалга ошириш бўйича аниқ ҳаракатлар режасидан иборат бўлган йўл харитаси имзоланди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов билан бўлиб ўтган музокараларда томонлар икки томонлама ҳамкорлик ва тартибга солувчи органлар ўртасида маълумот алмашиш зарурлиги тўғрисида келишувга эришдилар.

Шунингдек, Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ва Польша Маданият ва миллий мерос вазирлиги давлат котиби Божена Желазовска бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Амирсаид Агзамхўжаев ҳам иштирок этди.

Учрашувда Ўзбекистон-Польша муносабатларининг ҳозирги ҳолати, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда алоқаларни янада ривожлантириш нуқтаи-назаридан муҳокама қилинди.

Шуниндек, Ўзбекистонда хотин-қизларни давлат бошқарувида фаолигини ошириш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва сўнги йилларда эришилган натижаларга тўхталиб ўтилди.


Маълумот учун, 19-25 сентябрь кунлари Ўзбекистонда “Ўзбек-польяк ҳамкорлик ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 14:23

    Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

    Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди.

    '“Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 12:48

    “Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”

    Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бошланди.

    'Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 11:16

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

    Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

    'Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 08:47

    Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади

    Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилда ўрнатилган.

    'Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 12:38

    Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    Улуғбек Мустафоев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    'Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 11:37

    Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди

    Женева конвенциялари ва уларга қўшимча протоколлар қабул қилинганининг 75 йиллиги тадбирида ўзбекча нашр тақдимот қилинди.