АсосийЖамият

Боғ яратаман, деганга ер арзон кредити ва тайёр лойиҳаси билан берилади

Президент томонидан ушбу тизимни йўлга қўйиб, шу йилни ўзида 14 минг, келгуси йил 29 минг гектарда мана шундай боғ ва токзорлар ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

'Боғ яратаман, деганга ер арзон кредити ва тайёр лойиҳаси билан берилади'ning rasmi

Йиғилишда маълум қилинишича, камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик учун 50 минг гектар ер ажратиш чора-тадбирлари кўриб чиқилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳокимликларга яна қўшимча 50 минг гектар ер топиш, улар негизида 200 минг оилани даромадли қилиб, камбағалликдан чиқариш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш топширилди.

Сўх, Бахмал, Поп, Оҳангарон туманларида саноатлашган “ин-витро” боғлар яратиш тажрибасини бутун республикага ёйиш зарурлиги қайд этилди.

Бунда, “ипотека боғлари” яратилиб, ҳосилга кирганидан кейин одамларга 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.

Боғ яратаман, деган тадбиркорга ерни арзон кредити ва тайёр лойиҳаси билан бирга берадиган тизим бўлади.

Ушбу тизимни йўлга қўйиб, шу йилни ўзида 14 минг, келгуси йил 29 минг гектарда мана шундай боғ ва токзорлар ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:18

    Ўзбекистонда туризм учун янги имтиёз ва субсидиялар жорий этилди

    Туристлар оқимини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва инвестицияларни рағбатлантиришни кўзда тутади.

    'Рақобат қўмитаси ресторан ва кафеларни қўшимча тўловлар борасида огоҳлантирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:29

    Рақобат қўмитаси ресторан ва кафеларни қўшимча тўловлар борасида огоҳлантирди

    Қўмитага кўра, истеъмолчини менюда кўрсатилмаган хизмат учун мажбурий тўловга мажбурлаш мумкин эмас.