АсосийЖамият

Ўзбекистонда камбағал оилалар реестри шакллантирилади

1 декабрдан “маҳалла еттилиги” томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ўрганилади

'Ўзбекистонда камбағал оилалар реестри шакллантирилади'ning rasmi

“Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-143-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди. 

Фармонга мувофиқ, 2024 йил 1 декабрдан “маҳалла еттилиги” томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади.

2025 йил 1 январдан:

- кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;

- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;

- камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентнинг 2 та туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият 08.11.2024 23:02

    Тошкентнинг 2 та туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

    Бунга экскаваторнинг газ қувурини узиб юборгани сабаб бўлган.

    'Халқаро фан олимпиада ғолиблари моносиб тақдирланди'ning rasmi

    Жамият 08.11.2024 21:49

    Халқаро фан олимпиада ғолиблари моносиб тақдирланди

    Ғолиблар орасида Германияда ўтказилган Халқаро немис тили олимпиадасида олтин медални қўлга киритган Иброҳимова Раййона ҳам бор.

    'Тошкентда фирибгарлик бўйича айбланаётган шахс қидирилмоқда'ning rasmi

    Жамият 08.11.2024 20:32

    Тошкентда фирибгарлик бўйича айбланаётган шахс қидирилмоқда

    Мардон Ёқубов штамплар, муҳрлар тайёрлаш ва уларни қалбакилаштиришда айбланиб, жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган.

    'Президент бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади'ning rasmi

    Жамият 08.11.2024 19:40

    Президент бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади

    Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотланди.

    'Марказий банк октябрь ойида еттита банкка нисбатан жарима қўллади'ning rasmi

    Жамият 08.11.2024 19:26

    Марказий банк октябрь ойида еттита банкка нисбатан жарима қўллади

    МБнинг Банк назорати қўмитаси томонидан октябрь ойидаги йиғилишларида 32 та масала кўриб чиқилди.

    'Самарқандда кичик ёшли бола шифохонада вафот этди'ning rasmi

    Жамият 08.11.2024 19:18

    Самарқандда кичик ёшли бола шифохонада вафот этди

    СЭС бўлими бошлиғи шифокорлар болага қўйган талваса синдроми ташхиси нотўғри эканлигини айтиб, уни овқатдан заҳарланиш сабаб вафот этганлигини таъкидлади.