Украина президенти Нью-Йоркда Германия канцлери билан учрашди. Бу ҳақда Зеленский ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
"Биз адолатли дунёга яқинлашиш ҳақида гаплашдик. Асосий вазифа — бирдамликни сақлаш. Бизнинг тинчлик формуламиз айнан шу мақсадда ишлаб чиқилган ва биз биринчи тинчлик саммитини муваффақиятли ўтказдик. Ҳозир иккинчи тинчлик саммитига тайёргарлик кўраяпмиз. Бу Украина ва бутун Европа хавфсизлигини тўлиқ тиклашни кафолатлайдиган ҳақиқий платформа бўла олади", — деди Украина президенти.