АсосийЖамият

Энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла инфратузилмаси яхшиланади

Бу ҳақида Президент Қарори қабул қилинди.

'Энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла инфратузилмаси яхшиланади'ning rasmi

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси;

2024–2025 йилларда аҳолини камбағалликдан чиқаришнинг йўналишлар ва ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлари.

Шунингдек, энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла танланиб, рўйхати шакллантирилади ҳамда уларнинг инфратузилмасини яхшилаш дастури 1 ноябргача тасдиқланади. 

2024 йил 1 декабргача тадбиркорлик фаолияти ҳамда аҳолининг барча қатламларига яшаш ва дам олиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2024–2025 йилларда туман ва шаҳарларни жадал комплекс ривожлантириш, шу жумладан, уларда камида биттадан маҳаллада “яшил маҳалла” лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи дастурлар тасдиқланади. 

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, “Бизнесга биринчи қадам” дастурлари ҳамда микромолия ташкилотлари орқали жорий йил якунигача 4 триллион сўм, 2025 йилда 15 триллион сўм кредитлар ажратилиши таъминланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси яна ошди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:18

    Долларнинг расмий курси яна ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    '3,1 млрд сўмлик давлат харидида коррупцияга йўл қўйилгани аниқланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:05

    3,1 млрд сўмлик давлат харидида коррупцияга йўл қўйилгани аниқланди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги барча давлат харидларини тўхтатган.

    'Чорвоққа олиб борувчи йўлнинг бир қисми пуллик бўлади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 15:50

    Чорвоққа олиб борувчи йўлнинг бир қисми пуллик бўлади

    Лойиҳа Туркия компанияси томонидан амалга оширилади.

    'Тошкент аэропортида Ўзбекистонда йўқ қушларни олиб киришга уринган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 15:47

    Тошкент аэропортида Ўзбекистонда йўқ қушларни олиб киришга уринган шахс ушланди

    Ачинарлиси, мева қутиси орасига яширилган қушлардан 3 таси аллақачон нобуд бўлган.

    '1 октябрдан бошлаб алимент тўловлари қанчага ошади?'ning rasmi

    ЖамиятБугун 15:34

    1 октябрдан бошлаб алимент тўловлари қанчага ошади?

    МИБ бу ҳақда батафсил маълумот берди.

    'Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига камбағал оилалар бириктирилади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 13:42

    Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига камбағал оилалар бириктирилади

    Шунингдек. Президент Қарорида субсидиялар сонини 1,2 бараварга ошириш назарда тутилган.