АсосийЖамият

Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига камбағал оилалар бириктирилади

Шунингдек. Президент Қарорида субсидиялар сонини 1,2 бараварга ошириш назарда тутилган.

'Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига камбағал оилалар бириктирилади'ning rasmi

Президент Қарорга мувофиқ, Жамоат ишлари жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси негизида Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади.

2025 йил учун уй-жой ва ипотека бозорини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган субсидиялар сонини 1,2 бараварга ошириш назарда тутилади.

2024–2025 йилларда тажриба тариқасида оғир аҳволдаги оилаларни камбағалликдан чиқариш мақсадида жойлардаги ташкилотларининг 14 мингта раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар бирига ҳар 6 ойда 5 тадан энг оғир аҳволдаги камбағал оилалар бириктирилади. 

2025 йил 1 апрелдан:

Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида эксперимент тариқасида аутсорсинг асосида Камбағал оилалар реестрига киритилган боқувчисини йўқотган тўлиқ бўлмаган оилалар, меҳнатга лаёқатли аъзоси бўлмаган оилалар, икки ва ундан ортиқ ногирон аъзолари мавжуд оилалардаги ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати кўрсатилади;

  • ижтимоий етимликнинг олдини олиш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга индивидуал ёндашув асосида оилага яқин муҳитда ғамхўрлик кўрсатиш ҳамда тарбиялаш хизматини кўрсатиш мақсадида маҳаллаларда оила шаклидаги кичик ҳажмли болалар уйлари ташкил этилади;
  • ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг кундузги парвариш хизматларини ҳамда юридик шахсларга ногиронлиги бўлган болалар, шу жумладан, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўрсатишга рухсат берилади.

    Бошқа янгиликлар

    'Чорвоққа олиб борувчи йўлнинг бир қисми пуллик бўлади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 15:50

    Чорвоққа олиб борувчи йўлнинг бир қисми пуллик бўлади

    Лойиҳа Туркия компанияси томонидан амалга оширилади.

    'Тошкент аэропортида Ўзбекистонда йўқ қушларни олиб киришга уринган шахс ушланди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 15:47

    Тошкент аэропортида Ўзбекистонда йўқ қушларни олиб киришга уринган шахс ушланди

    Ачинарлиси, мева қутиси орасига яширилган қушлардан 3 таси аллақачон нобуд бўлган.

    '1 октябрдан бошлаб алимент тўловлари қанчага ошади?'ning rasmi

    ЖамиятБугун 15:34

    1 октябрдан бошлаб алимент тўловлари қанчага ошади?

    МИБ бу ҳақда батафсил маълумот берди.

    'Энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла инфратузилмаси яхшиланади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 13:26

    Энг оғир аҳволдаги 1000 та маҳалла инфратузилмаси яхшиланади

    Бу ҳақида Президент Қарори қабул қилинди.

    'Optimo: дўконингизни автоматлаштиришнинг осон йўли'ning rasmi

    ЖамиятБугун 12:44

    Optimo: дўконингизни автоматлаштиришнинг осон йўли

    Ҳар қандай бизнес эгаси савдо-сотиқ жараёнини ва ҳисоб-китобларни оптималлаштиришни хоҳлайди. Сизга бунда Оптимо дастури ёрдам беради. Савдони бошқариш дастури дўконингиз фаолиятини соддалаштириб, даромадингизни оширишга ёрдам беради.

    'Алимент тўловлари 15 фоизгача оширилади'ning rasmi

    ЖамиятБугун 11:14

    Алимент тўловлари 15 фоизгача оширилади

    1 октябрдан ишсиз алимент тўловчилар томонидан тўланадиган алимент миқдори эса 10 фоизга ошади.