АсосийСиёсат

Ўзбекистоннинг 6 млн аҳолиси ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги айтилди

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига бир куннинг ўзида 10-15 нафар одам ёрдам сўраб мурожаат қилади.

'Ўзбекистоннинг 6 млн аҳолиси ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги айтилди'ning rasmi

Ўзбекистонда сўнгги ҳисоб-китобларга кўра,  5-6 миллион атрофида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бор. Аммо саноқ ҳали тугамаган. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Рўзметова маълум қилди.

Унинг айтишича, бир куннинг ўзида Рўзметованинг ўзига 10-15 нафар одам ёрдам сўраб мурожаат қилади. Шунинг ўзи ҳам мамлакатнинг ижтимоий аҳволи ёмон қатлами сони кўплигини кўрсатади.

“Саноқ ҳали ўз якунига етгани йўқ. Бугунгача аниқланган ижтимоий ҳимояга муҳтожларнинг 1 млн 100 нафари кам таъминланган оила, 1 млн 176 нафари ногиронлиги бор шахслар ва 18 мингдан ортиғи ўзгалар парваришига муҳтож, ёлғиз кексалардир”, деди у.

Рўзметованинг қўшимча қилишича, авваллари тизим тарқоқ бўлган, яъни соҳа билан 6 та вазирлик шуғулланган. Шу сабабли ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли ҳақида қайсидир маълумотлар етарли бўлмаган. 

“Ҳозирда улар ҳақида махсус бир платформа яратиляптики, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг алоҳида реестри юритилмоқда. Ҳамма вилоятларимизда ижтимоий ходимларимиз мавжуд. Биз улар орқали уйма-уй юриб аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ёки муҳтож эмаслигини аниқлаймиз. Бунда ногиронлиги бўлган шахс, аҳволи оғир ёки ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган болалар ёки қамоқ жазосини ўтаган шахслар каби 10 дан ошиқ тоифаларимиз бор”, деди у.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 14:23

    Ўзбекистонда мобиль алоқа учун акциз солиғи бекор қилинади

    Йиғилишда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнлари якуний босқичга кираётгани айтилди.

    '“Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 12:48

    “Тадбиркорликни ривожлантириш – биз учун стратегик вазифа”

    Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти бошланди.

    'Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 11:16

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиб кириш бўйича АҚШ билан музокараларни якунлади

    Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун ариза берган ва 2020 йилдан буён бу йўналишда фаол иш олиб бормоқда.

    'Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 08:47

    Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади

    Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилда ўрнатилган.

    'Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 12:38

    Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    Улуғбек Мустафоев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    'Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 11:37

    Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди

    Женева конвенциялари ва уларга қўшимча протоколлар қабул қилинганининг 75 йиллиги тадбирида ўзбекча нашр тақдимот қилинди.