АсосийЖамият

“Андижон — Қўқон” йўловчи поезди чанглигидан норозилик билдирилди

Ҳолат бўйича вагон кузатувчилари ва ходимларга тушунтириш берилди.

'“Андижон — Қўқон” йўловчи поезди чанглигидан норозилик билдирилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Андижон — Қўқон” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи вагон ўриндиқлар чанг ва унга ўтириб бўлмаслиги ҳақида хабар тарқалди.

Ҳолатга “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати изоҳ берди.

2024 йил август ойида мурожаат қилган фуқаро бир неча йилдан бери “Қўқон — Андижон” йўналишидаги  6312/6313-сонли поездида ишга қатнашини ва 24239-сонли вагон ўриндиқлари чанг, йўловчи ўтиргиси келмайди деб мурожаат қилган.

Ушбу шаҳарлараро қатновчи Андижон ва Қўқон 6312/6313-сонли поездларда ҳар куни Андижон ва Қўқон вокзалида кунлик тозалов ишлари олиб борилади, йўл давомида вагон кузатувчилари тамонидан тозалов ишларини бажаради.

Ушбу ҳолат бўйича вагон кузатувчиларига ҳамда “Андижон вагонларни рейсга тайёрлаш филиали ходимларига қўшимча йўл-йўриқлар берилди ва тушунтириш ишлари олиб борилди.


    Бошқа янгиликлар