АсосийДунё

Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатнинг шимолий ҳудудларида юзага келаётган мураккаб вазият сабабли фуқароларга қатор тавсиялар берди.

'Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатнинг шимолий ҳудудларида мураккаб вазият вужудга келаётганини эътиборга олиб ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.

Элчихона фуқаролардан ҳозирги пайтда шахсий хавфсизлик чораларини кўришларини ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликни, Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боришларини тавсия қилди.

Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонга ўрнатиб олиш сўралди.

"Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрманг. Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг", — дейилади ваколатхона хабарида.

Шошилинч ёрдам ёки маслаҳат учун элчихона контактлари. Фавқулодда ёрдам телефонлари:

  • 03−672−2466;
  • 03−672−2371;
  • 03−758−5075;
  • 03−758−5076.

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54 485 1397.

    Бошқа янгиликлар