АсосийДунё

Захарова Тошкентдаги мактабда ўқувчининг калтакланганига ҳуқуқий баҳо берилишини сўради

Россия ТИВ вакили вазият назоратда эканини айтган.

'Захарова Тошкентдаги мактабда ўқувчининг калтакланганига ҳуқуқий баҳо берилишини сўради'ning rasmi

Россия Ташқи ишлар вакили  Ўзбекистоннинг Тошкентдаги мактабда рус-тили дарсида  бўлган ҳодисага ҳуқуқий баҳо беришни ва айбдорга қарши чоралар кўришни сўради. Бу ҳақда Россия ОАВсида хабарлар тарқалди.

"Икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган дўстона муносабатларда ҳеч қандай адоватга, айниқса, тил масаласида ўрин йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас", - деган Мария Захарова.

Шунингдек, Захарова вазият Россия томонидан назоратда эканини айтган.

    Бошқа янгиликлар