АсосийДунё

Россияда рус тилини билмайдиган мигрантлардан фуқаролик бўйича аризалар қабул қилинмайди

2024 йилнинг январидан июлигача имтиҳондан ўта олмаган хорижликлар улуши 10 баробар ошган.

'Россияда рус тилини билмайдиган мигрантлардан фуқаролик бўйича аризалар қабул қилинмайди'ning rasmi

Россия Ички ишлар вазирлиги рус тилини билмаган, лекин айни пайтда тегишли сертификатга эга бўлган 14 минг нафар чет эл фуқаросининг фуқаролик ёки миграция мақоми бўйича аризаларини қабул қилишдан бош тортди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Ирина Волк маълум қилди.

Унга кўра, энди рус тилини билмайдиган мигрантлар Россия фуқаролигини ололмайди.

“Рус тилини билмайдиган, лекин айни пайтда тегишли сертификатларга эга бўлган хорижликлар миграция мақоми ва Россия фуқаролигидан маҳрум бўлади”, деди Волк.

Қайд этилишича, шу муносабат билан Россия Ички ишлар вазирлиги уюшган гуруҳларнинг, шунингдек, сохта имтиҳонларни ўтказишга ихтисослашган шахсларнинг ноқонуний фаолиятини аниқлаш ва уларга чек қўйиш устида ишламоқда.

Бундан ташқари, сохта тил билиш сертификатига эга бўлган чет эл фуқаролари ҳақидаги маълумотлар Таълим ва фанни назорат қилиш бўйича федерал хизматга (Рособрнадзор) юборилади. Маълум бўлишича, у 2024 йил июнь ойидан буён бундай ҳолатлар ҳисобини юритиб келмоқда. Россияга миграция мақоми ёки фуқаролигини олиш учун келган чет элликлар рус тили, қонунчилик асослари ва мамлакат тарихидан имтиҳон топшириши зарур бўлади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 18 май куни Россия Таълим ва фан вазирлиги раҳбари Валерий Фальков рус тилини билиш сертификати берилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида хорижликлар учун имтиҳон ўтказишдан тижорат тузилмаларини четлатишни буюрган. Апрель ойида эса бундай имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган барча 12 та университет ҳамкорлар билан шартномаларни бекор қилган.

2024 йилнинг январидан июлигача имтиҳондан ўта олмаган хорижликлар улуши 10 баробар ошган. Рособрнадзор, шунингдек, патент ва ишлашга рухсат олиш учун имтиҳонга оғзаки тилни билиш даражасини баҳолашни киритиш каби ўзгаришлар киритишни режалаштирмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'Японияда кучли ёғингарчилик сабаб 11 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё26.09.2024 19:07

    Японияда кучли ёғингарчилик сабаб 11 киши ҳалок бўлди

    Табиий офат туфайли 100 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган.

    'Евгений Пригожин Ғарб банклари орқали яширинча пул ўтказган'ning rasmi

    Дунё26.09.2024 14:11

    'Афғонистонда номаълум вирус тарқалди'ning rasmi

    Дунё26.09.2024 11:15

    Афғонистонда номаълум вирус тарқалди

    Мушак оғриғи, кучли диарея ва иситма касалликнинг дастлабки аломатлари бўлмоқда.

    'Захарова Тошкентдаги мактабда ўқувчининг калтакланганига ҳуқуқий баҳо берилишини сўради'ning rasmi

    Дунё26.09.2024 10:17

    'Тошкент — Москва йўналишида поездлар ҳаракати тикланди'ning rasmi

    Дунё25.09.2024 21:23

    Тошкент — Москва йўналишида поездлар ҳаракати тикланди

    Поезд ҳар ҳафта қатнайди, йўлда Қозоғистон ва Россиядаги бекатларда тўхтаб ўтади.

    'Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди'ning rasmi

    Дунё25.09.2024 19:19

    Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

    Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатнинг шимолий ҳудудларида юзага келаётган мураккаб вазият сабабли фуқароларга қатор тавсиялар берди.