Ишикава префектурасининг Ното ҳудудида кучли ёғингарчилик оқибатида ҳалок бўлганлар сони 11 кишига етди, яна икки киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Аввалроқ табиий офат оқибатида саккиз киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Яна 12 киши турли тан жароҳатлари олган.
Табиий офат кўпроқ Ното қишлоғи, Важима ва Сузу шаҳарларига зарар етказган. Жорий йилнинг 1 январида содир бўлган зилзила вақтида ҳам ушбу аҳоли пунктлари энг кўп жабр кўрганди.
Ёғингарчилик туфайли Ишикава префектурасининг аҳоли пунктларида 131,4 минг киши эвакуация қилинган.