АсосийСпорт

Қозоғистон Халқаро бокс ассоциациясидан кетaди

Мамлакат янги ташкил этилган Халқаро бокс федерациясига аъзо бўлмоқчи.

'Қозоғистон Халқаро бокс ассоциациясидан кетaди'ning rasmi

Қозоғистон бокс федерацияси Лос-Анжелес – 2028 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш мақсадида Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) аъзолигидан чиқиб, янги ташкил этилган Халқаро бокс федерациясига (World Boxing) аъзо бўлмоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон бокс федерацияси президенти маълум қилди.

"Ҳозир боксни Олимпия ўйинлари дастурида сақлаб қолиш масаласи ХОҚ даражасида муҳокама қилинмоқда. Биз боксни Олимпиада оиласида сақлаб қолиш учун барча мамлакатлар билан ҳамкорликка тайёрмиз. Бу қарор бокснинг кейинги ривожланишига таъсир қилишига ишонамиз. Бутунжаҳон бокс бўйича Олимпия комиссияси раиси, Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Геннадий Головкин билан учрашувда маҳаллий боксни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди", деган мулозим.

    Бошқа янгиликлар