АсосийЖиноят

Тош тагидан топиб олинган “хазина” учун 10 йил қамоқ жазоси

Тергов жараёнларида жиноятчилар билан мулоқот қилиш давомида турли хил ва кутилмаган воқеалар юз беради.

'Тош тагидан топиб олинган “хазина” учун 10 йил қамоқ жазоси'ning rasmi

Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант Мадад Жўраев ўз амалиётидаги жиноят ҳақида ҳикоя қилиб берди. 

1973 йилда туғилган, ҳозирги пайтда вақтинча ишсиз ва ҳалигача бўйдоқ Муҳаммаднинг тушунтириш хатидаги маълумотлардан келиб чиқиб, унинг ҳуқуқий вазияти анча оғир. Муҳаммад аввалги ҳаётида бир неча бор гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар содир этган ва турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинган. Унинг илк бор судланиши 2004 йилда содир бўлиб, ўшанда гиёҳванд модда сақлаганлиги учун 3 йилга қамалган.

Муҳаммад озодликка чиққач, жиноий фаолиятини тугатмади ва яна 2007, 2010 ҳамда 2020 йилларда ҳам шундай жиноятлар содир этиши натижасида яна қайта-қайта ҳукм қилинган.

Унинг навбатдаги жинояти шундай содир бўлган. 

“Мен устачилик қилиб ҳар хил қурилиш ишларида ёлланма ишчи бўлиб ишлаб, пул топаман. 2023 йилнинг 15 октябрида “Ўзбекистон” боғига иш қидириб бордим. Озгина ишладим ҳам. Кун кеч бўла бошлаганда пиёда йўлга чиқдим. Йўлимда катта бир тош учради. Уни бир тепган эдим тагида қора изолентага ўралган нарсага кўзим тушди. Бундай нарсалар менга таниш бўлгани учун уни олиб уйга олиб келдим. Бу героин гиёҳванд моддаси эди”.

У гиёҳванд моддаларнинг турларини яхши билгани сабабли, кейинги қонунбузарликда ҳам уларни уйига олиб келиб, истеъмолга ва сотишга тайёрлайди. Муҳаммад героин моддасини 13 бўлакка бўлиб, эртаси куни "Эски жўва" бозорига тушганида таниши Нодир билан учрашади. Икковлари миллий таомлар ошхонасига йўл олаётганда, ички ишлар ходимлари уларни тўхтатишади ва текшириш натижасида Муҳаммаднинг чўнтагидан психотроп дори воситаси ҳамда 0,34 грамм героин топилади.

 – Ҳаммага маълумки, героин моддаси шунчаки, тош тагида ётмайди. У гиёҳванд моддалари ичида кучлиси ва қиммати ҳисобланади, – дейди Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси, катта лейтенант Мадад Жўраев. – Унинг гўёки иш қидириб айнан ўша жойга боргани ҳам бежиз эмас, албатта. Жиноятчилар терговни чалғитиш, жазодан қутулиб қолиш учун қандай ёлғонларни ишлатмайди, дейсиз. Аммо қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади, деган ибора бекорга айтилмаган.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди очиқ суд мажлисида Муҳаммадни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми (“Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) билан айбли, деб топди ва унга 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 07.11.2024 09:58

    Қўқонда “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти қўлга олинди

    Ноқонуний гуруҳ аъзоларига тегишлилиги бўйича 6 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    'ФВВ, Савдо-саноат палатаси ва Экология бошқармасининг мансабдорлари пора билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жиноят 06.11.2024 14:09

    ФВВ, Савдо-саноат палатаси ва Экология бошқармасининг мансабдорлари пора билан қўлга тушди

    ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Андижон вилоятларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

    'Туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ёрдамчилари жиноят устида ушланди'ning rasmi

    Жиноят 05.11.2024 09:17

    Туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ёрдамчилари жиноят устида ушланди

    ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда бир нечта масъуллар қўлга олинган.

    'Қашқадарё, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида адвокатларнинг ноқонуний қилмишлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 04.11.2024 18:20

    Қашқадарё, Навоий, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида адвокатларнинг ноқонуний қилмишлари фош этилди

    Ҳозирда мазкур адвокатларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда уч ёшли болани пичоқлаб ўлдирган йигитнинг умрбодга қамалгани рад этилди'ning rasmi

    Жиноят 30.10.2024 11:02

    Тошкентда уч ёшли болани пичоқлаб ўлдирган йигитнинг умрбодга қамалгани рад этилди

    Айни пайтда жиноят иши судда мазмунан кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.

    'Тошкентда олтин қуймалари ва хитой тангаларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

    Жиноят 28.10.2024 19:49