АсосийЖамият

Пойга вақтида блогерни уриб юборган ҳайдовчи озодликка чиқди

Унга берилган жазо бир ой ўтиб шартли қилинди ва суд залидан қамоқдан озод қилинди.

'Пойга вақтида блогерни уриб юборган ҳайдовчи озодликка чиқди'ning rasmi

Аввал Тошкентда пойга вақтида ҳайдовчи avtotuning_uz Instagram саҳифаси асосчисини уриб юборгани, жабрланувчи шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. 

Ушбу жиноят иши судда кўриб чиқилган ва ҳайдовчи 2 йилга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан ва 3 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Суд қарорида ҳайдовчи бир қатор йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда 60−70 км/соат тезликда пиёдани уриб юборгани қайд этилган.

Тошкент шаҳар суди Матбуот хизматининг хабар қилишича, 12 сентябрь куни Тошкент шаҳар судида жиноят иши апелляция тартибида қайта кўриб чиқилган.

Тошкент шаҳри суди судьяси Музаффар Аҳмедов раислигидаги судлов ҳайъатининг йиғилишида қамоқда сақланган 4 ой 2 кун жазодан чегирилиб, ўташ учун қолган 2 йил 7 ой 28 кунлик озодликдан маҳрум қилиш жазоси шартли ҳисобланди ва 2 йил синов муддати белгиланди. Судланувчига нисбатан қўлланилган “қамоқ олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залидан қамоқдан озод қилинган.

Маълумот учун, ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида жазо тариқасида — муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

    Бошқа янгиликлар