АсосийЖамият

Олтин медаль олган ўқувчининг ўқитувчисига 150 миллион сўмгача мукофот берилади

Бир йилда 100 фоизлик устама олиш имкони яратилади.

'Олтин медаль олган ўқувчининг ўқитувчисига 150 миллион сўмгача мукофот берилади'ning rasmi

Иқтидорли ёшларни селекция қилиш тизими янги босқичга олиб чиқилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев раислигида соҳа вакиллари билан таълимда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган мулоқотда маълум қилинди. 

Бунинг учун халқаро даражада фан олимпиадаларига тайёрлаш маркази ташкил этилади.

Рағбатлантириладиган халқаро фан олимпиадалари сони 18 тадан 22 тага етказилади.

Бунда нуфузли халқаро олимпиадада олтин медаль олган ўқувчига – 170 миллион сўм, кумуш медалга – 102 миллион сўм, бронза медаль учун – 68 миллион сўм мукофот пули берилади.

Шу билан бирга, ана шу ўқувчиларнинг ўқитувчилари 50 миллиондан 150 миллион сўмгача мукофотланиб, уларга бир йилда 100 фоизлик устама олиш имкони яратилади.

Илк бор халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар жамоаси раҳбарларини ҳам рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.

Халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган фарзандларимизни тантанали кутиб олиб, уларни ҳам қаҳрамонлар сифатида эъзозлаб, халқимизга танитиш зарурлиги таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар

    'Германия ўз фуқароларини Ливандан эвакуация қилмоқда'ning rasmi

    ЖамиятБугун 19:34

    Германия ўз фуқароларини Ливандан эвакуация қилмоқда

    Ҳозирда Ливанда 1800 га яқин немис қолгани айтилмоқда.

    'Ўзбекистон Латвия билан жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради'ning rasmi

    ЖамиятБугун 19:27

    Ўзбекистон Латвия билан жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

    Ёшлар жиноятчилигини олдини олиш, IT-соҳада жиноятчиликка қарши курашиш, иқтисодий жиноятлар ва экспертиза каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

    'Тошкентда мактаб ўқувчисини дарвоза босиб қолди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 18:54

    Тошкентда мактаб ўқувчисини дарвоза босиб қолди

    Бола жонлантириш бўлимида вафот этгани айтилмоқда.

    'Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда фармацевтика заводини қуради'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:21

    Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда фармацевтика заводини қуради

    Компания томонидан ишлаб чиқариладиган 30 турдаги дори воситаларини Ўзбекистон ҳудудида рўйхатга олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

    'Қибрайда ҳаракатланиб кетаётган "Жигули" ёниб кетди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 15:44

    Қибрайда ҳаракатланиб кетаётган "Жигули" ёниб кетди

    Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган.

    '“Сиз бўлажак қаҳрамонларни тарбиялайсиз”'ning rasmi

    ЖамиятБугун 13:20

    “Сиз бўлажак қаҳрамонларни тарбиялайсиз”

    Саида Мирзиёева ўқитувчи ва мураббийларни табриклади.