АсосийСпорт

Тошкентга Халқаро волейбол федерацияси президенти ташриф буюрди

Сафар давомида Ўзбекистонда волейбол спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш, уни янада оммалаштириш, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш, келгусида йирик халқаро мусобақаларни республикада ўтказишга доир истиқболли режалар муҳокама этилади.

'Тошкентга Халқаро волейбол федерацияси президенти ташриф буюрди'ning rasmi

Бугун Халқаро волейбол федерацияси (ФИВБ) Президенти Ари Грасса бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди. Мартабали меҳмонни Ички ишлар вазири ўринбосари, Ўзбекистон волейбол федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев, Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат волейбол федерацияси ходимлари кутиб олишди.

Сафар давомида Ўзбекистонда волейбол спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш, уни янада оммалаштириш, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш, келгусида йирик халқаро мусобақаларни юртимизда ўтказишга доир истиқболли режалар муҳокама этилади. Мартабали меҳмонга ФИВБ нинг турли бўлимларида фаолият олиб борадиган 4 нафар мутахассис ҳамроҳлик қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар