АсосийЖамият

Наманган ва Самарқандда фуқароларни Америкага юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

Жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

'Наманган ва Самарқандда фуқароларни Америкага юбормоқчи бўлган шахслар ушланди'ning rasmi

Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Й. фуқаро Д.Т.нинг ишончига кириб, уни айланма йўллар орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса фуқаролар М.Р ва РМ. икки нафар қўшниси М.Р ва С.Рнинг ишончига кириб, уларни Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига жами 18 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'Германия ўз фуқароларини Ливандан эвакуация қилмоқда'ning rasmi

    ЖамиятБугун 19:34

    Германия ўз фуқароларини Ливандан эвакуация қилмоқда

    Ҳозирда Ливанда 1800 га яқин немис қолгани айтилмоқда.

    'Ўзбекистон Латвия билан жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради'ning rasmi

    ЖамиятБугун 19:27

    Ўзбекистон Латвия билан жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

    Ёшлар жиноятчилигини олдини олиш, IT-соҳада жиноятчиликка қарши курашиш, иқтисодий жиноятлар ва экспертиза каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳимлиги қайд этилди.

    'Тошкентда мактаб ўқувчисини дарвоза босиб қолди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 18:54

    Тошкентда мактаб ўқувчисини дарвоза босиб қолди

    Бола жонлантириш бўлимида вафот этгани айтилмоқда.

    'Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда фармацевтика заводини қуради'ning rasmi

    ЖамиятБугун 16:21

    Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда фармацевтика заводини қуради

    Компания томонидан ишлаб чиқариладиган 30 турдаги дори воситаларини Ўзбекистон ҳудудида рўйхатга олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

    'Қибрайда ҳаракатланиб кетаётган "Жигули" ёниб кетди'ning rasmi

    ЖамиятБугун 15:44

    Қибрайда ҳаракатланиб кетаётган "Жигули" ёниб кетди

    Ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолган.

    '“Сиз бўлажак қаҳрамонларни тарбиялайсиз”'ning rasmi

    ЖамиятБугун 13:20

    “Сиз бўлажак қаҳрамонларни тарбиялайсиз”

    Саида Мирзиёева ўқитувчи ва мураббийларни табриклади.