АсосийДунё

Дунёда ҳар ўнинчи ўсмир ижтимоий тармоқлар ва компьютер ўйинларига қарам — ЖССТ

Қарамлик даражаси 2018 йили 7 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 11 фоизга ошган.

'Дунёда ҳар ўнинчи ўсмир ижтимоий тармоқлар ва компьютер ўйинларига қарам — ЖССТ'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги асрдаги глобал муаммо — ижтимоий тармоқлар ва компьютер ўйинларига қарамлик оқибатлари ҳақида ҳисобот эълон қилди.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Унда қайд этилишича, ушбу муаммо туфайли дунё бўйича ҳар ўн ўсмирдан бири психологик қийинчиликларга дуч келмоқда. 

ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси маълумотларига кўра, ана шу ўғил-қизлар ўртасида ижтимоий тармоқларга қарамлик даражаси 2018 йили 7 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 11 фоизга ошган. 

“Ана шу ўсмирларнинг 12 фоизи руҳияти ва хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатувчи дастурий ўйинлар таъсирига тушиб қолгани жиддий хавотир уйғотади”, — дейилади ҳисоботда.

  Мазкур хулосаларни олиш учун 2022 йили Европа, Марказий Осиё давлатлари ва Канадани қамраб олган 44 мамлакатда 11, 13 ва 15 ёшли 280 мингга яқин ёшлар ўртасида ижтимоий сўров ўтказилган. 

Маълум бўлишича, мазкур қатламнинг 11 фоизи ижтимоий тармоқларга қарам бўлиб қолган. Бу ҳолат қизларда (13 фоиз) ўғил болаларга (9 фоиз) нисбатан кўпроқ. Компьютер ўйинларига боғланиб қолиш ҳолати эса ўғил болаларда (16 фоиз) қизларга (7 фоиз) нисбатан юқори.

Шундан келиб чиқиб, экспертлар муаммонинг олдини олиш учун зарур чора-тадбирлар кўриш юзасидан ҳукуматларга тегишли тавсиялар берди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Германияда теракт содир этилди'ning rasmi

    Дунё 21.12.2024 13:00

    Германияда теракт содир этилди

    У саудиялик эркак томонидан амалга оширилган.

    'Украина Россия гази транзитини тўхтатади'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 22:40

    Украина Россия гази транзитини тўхтатади

    Украина 2025 йил 1 январь соат 7:00 дан бошлаб, Россия газини Европага транзит қилишни тўхтатади, чунки бу вақтда давлатлар ўртасидаги келишув муддати тугайди.

    '“Украина уруш ёки музокара йўлини танлаши керак”'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 21:50

    “Украина уруш ёки музокара йўлини танлаши керак”

    АҚШ Давлат котиби Украинадаги вазият ҳақида гапирди.

    'Трамп Шолц билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 15:39

    Трамп Шолц билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

    Бу уларнинг Трамп президентлигидаги иккинчи мулоқоти.

    'Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 11:03

    Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    Дуйшонкул Чотонов аввал депутат, вазир ва Кореядаги элчи лавозимларида фаолият юритган.

    'Россиядаги мусулмонларга 4 тагача диний никоҳ қуришга рухсат берилди'ning rasmi

    Дунё 20.12.2024 10:19

    Россиядаги мусулмонларга 4 тагача диний никоҳ қуришга рухсат берилди

    Бунда эркак катта оила учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади.