АсосийЖамият

Ўзбекистонга олиб кирилаётган пневматик қуроллар ва 2,7 минг дона ўқ тўхтатиб қолинди

Транспорт воситасининг олд томонидаги ўриндиқ орасига вазни салкам 3 кг бўлган ов милтиғи ўқининг капсулаларини хуфиёна тарзда яшириб олиб ўтишга уриниш ҳолатлари фош этилди.

'Ўзбекистонга олиб кирилаётган пневматик қуроллар ва 2,7 минг дона ўқ тўхтатиб қолинди'ning rasmi

Қорақалпоғистонда жойлашган "Довут-ота" чегара божхона постидан ноқонуний олиб ўтилаётган пневматик қуроллар ва ўқлар фош этилган. Бу ҳақда республика божхона бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, "Довут-ота" чегара божхона пости орқали Россиядан кириб келган курьерлик жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганида йўловчи томонидан 4,5 мм пневматик тўппонча, тозалаш учун мўлжалланган анжом, 2 дона газбаллон, 2 дона ўқдон ва 700 дона пневматик қурол учун ўқларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб келинаётгани аниқланган.

Бундан ташқари, қўшни давлатдан мамлакатимизга кириб келган фуқаронинг қўл юкларидан 1 дона газбаллонли тўппонча, 11 дона газбаллон, 1 дона ўқдон, 1 дона пневматик тўппонча учун ғилоф ва 2000 дона пневматик тўппонча учун темир шарикли ўқлар борлиги маълум бўлган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Газлаштирилмаган ҳовлилар учун ҳам электроэнергия тарифларига 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 21:55

    Газлаштирилмаган ҳовлилар учун ҳам электроэнергия тарифларига 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда

    Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, бу ўзгаришни 1 январдан жорий этишга ҳаракат қилинмоқда

    'Тошкент вилоятида ноқонуний тарзда балиқ овлаган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 20:32

    'Ярим йил ичида фарзанд асраб олиш бўйича 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 20:28

    Ярим йил ичида фарзанд асраб олиш бўйича 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган

    Болаларни фарзандликка олишни ҳал қилиш бўйича бажариладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

    'Фарғонада келин 47 млн сўмлик сепини МИБ орқали қайтариб олди'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 19:46

    Фарғонада келин 47 млн сўмлик сепини МИБ орқали қайтариб олди

    Тўйдан 7 кун ўтиб келишмовчилик сабабли қурилган никоҳ бузилган.

    'Тошкент вилояти аҳолисининг мол-мулкини кўчириш учун 60 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўланади'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 18:30

    Тошкент вилояти аҳолисининг мол-мулкини кўчириш учун 60 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўланади

    Кўчмас мулкни бузиш ва кўчириш "Чинобод" маҳалласи ҳудудидаги "Ўзбеккўмир" кўмир кони майдони кенгайтирилиши муносабати билан амалга оширилади.

    '9 ой ичида тез ёрдамга 10 миллионга яқин чақириқ келиб тушди'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 18:21

    9 ой ичида тез ёрдамга 10 миллионга яқин чақириқ келиб тушди

    Уларнинг энг кўпи Фарғона водийси ва Тошкентда, энг ками эса Жиззах, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятида қайд этилди.