Кеча, 1 октябрь куни Эрон Исроилга ракета ҳужумларини амалга оширди. Бинямин Нетаняҳу Эроннинг Исроилга ҳужуми ҳақида фикр билдирди.
"Бугун Эрон катта хатога йўл қўйди ва бунинг учун катта товон тўлайди. Эрондаги режим ўзимизни ҳимоя қилиш ва душманларимиздан ўч олишга бўлган қатъиятимизни тушунмаяпти. Буни Синвар ва Даф тушунмади, Насруллоҳ билан Моҳсен тушунмади, афтидан Теҳронда ҳам тушунмайдиганлар бор. Ҳеч қиси йўқ, улар ҳам тушуниб олишади. Биз ўзимиз ўрнатган қоидамизга амал қиламиз: ким бизга ҳужум қилса, биз ҳам унга ҳужум қиламиз", деди Исроил Бош вазири.
Ўз ўрнида Эрон ҳам Исроилни ҳужум қилишдан огоҳлантирди.
"Эроннинг Исроилга қарши ҳаракати ниҳоясига етди, агар Исроил провокацион ҳаракатлар қилса, бизнинг жавобимиз янада кучлироқ бўлади", - деди Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи.