АсосийЖамият

Энди иш қидираётган шахслардан ортиқча ҳужжатлар сўралмайди

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

'Энди иш қидираётган шахслардан ортиқча ҳужжатлар сўралмайди'ning rasmi

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-967-сон, 27.09.2024 й.) билан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Унга кўра, иш қидираётган шахсларнинг меҳнат органларига ортиқча ҳужжатлар тақдим этишига йўл қўйилмаслигини, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун субсидиялар тақдим этиш механизми такомиллаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, иш берувчилар томонидан маҳаллий меҳнат органларига бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни, ходимларнинг ишдан бўлғуси озод этилиши ҳақидаги ахборотни ҳар ойда электрон тарзда тақдим этиш шартлари белгиланмоқда. 

Бундан ташқари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг номланиши аниқлаштирилмоқда, шунингдек оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифасига киритилмоқда. 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

    Бошқа янгиликлар

    'Газлаштирилмаган ҳовлилар учун ҳам электроэнергия тарифларига 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 21:55

    Газлаштирилмаган ҳовлилар учун ҳам электроэнергия тарифларига 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда

    Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, бу ўзгаришни 1 январдан жорий этишга ҳаракат қилинмоқда

    'Тошкент вилоятида ноқонуний тарзда балиқ овлаган шахслар ушланди'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 20:32

    'Ярим йил ичида фарзанд асраб олиш бўйича 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 20:28

    Ярим йил ичида фарзанд асраб олиш бўйича 2543 та даъво аризаси қаноатлантирилган

    Болаларни фарзандликка олишни ҳал қилиш бўйича бажариладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

    'Фарғонада келин 47 млн сўмлик сепини МИБ орқали қайтариб олди'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 19:46

    Фарғонада келин 47 млн сўмлик сепини МИБ орқали қайтариб олди

    Тўйдан 7 кун ўтиб келишмовчилик сабабли қурилган никоҳ бузилган.

    'Тошкент вилояти аҳолисининг мол-мулкини кўчириш учун 60 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўланади'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 18:30

    Тошкент вилояти аҳолисининг мол-мулкини кўчириш учун 60 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўланади

    Кўчмас мулкни бузиш ва кўчириш "Чинобод" маҳалласи ҳудудидаги "Ўзбеккўмир" кўмир кони майдони кенгайтирилиши муносабати билан амалга оширилади.

    '9 ой ичида тез ёрдамга 10 миллионга яқин чақириқ келиб тушди'ning rasmi

    Жамият07.10.2024 18:21

    9 ой ичида тез ёрдамга 10 миллионга яқин чақириқ келиб тушди

    Уларнинг энг кўпи Фарғона водийси ва Тошкентда, энг ками эса Жиззах, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятида қайд этилди.