АсосийЖамият

Тошкент дунёдаги энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида яна 2-ўринда

Тошкент шаҳри ҳавоси ифлосланишининг сабаблари нимада?

'Тошкент дунёдаги энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида яна 2-ўринда'ning rasmi

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бунинг сабабларини изоҳлади. 

Қайд этилишича, сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши, чўлланиш жараёнларининг кучайиши натижасида табиий чанглар концентрацияси кўрсаткичларининг ошиши ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари, автомобиллар сонининг кўпайиши атмосферага чиқарилаётган ташламалар миқдорининг сезиларли ортиши сабаб бўлмоқда.  

Бу республикада, айниқса, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси ошишига таъсир қилмоқда. 

Хусусан, 29-сентябр соат кечки вақтда Тошкент шаҳрида РМ2,5-майда дисперсли заррачалар концентрацияси 166 мкг/м3 ни ташкил этиб, халқаро ИҚАир маълумотлар базасида дунёда энг ифлосланган шаҳарлари рейтингида 2-ўринда белгиланган.

Қайд этилишича, республикамизда ҳавонинг чанг билан ифлосланиши табиий (қуруқ иқлим, қумли ва қумлоқ тупроқлар) ва антропоген (транспорт, саноат, қурилиш ташламалари) омиллар билан боғлиқ. Шунингдек, кучсиз шамоллар, ҳарорат инверсияси, атмосфера ҳавосининг турғунлиги каби сабаблар ҳам атмосфера ҳавосининг табиий ифлосланиши учун шароит яратади.

- Бундан ташқари, шаҳарлардаги атмосфера қатламларининг паст шамоллатилиши, шаҳар транспортининг кўплиги, йўлларнинг тирбандлиги, кенг кўламли қурилишлар, яшил ҳудудларнинг камлиги — буларнинг барчаси метеорологик шароитлар ва антропоген юклама атмосфера ҳавосининг юқори ифлосланишига олиб келмоқда, дейилади вазирлик хабарида.

Маълумот учун келтирилишича, Тошкент шаҳрида 638,8 мингдан ортиқ транспорт воситаси мавжуд, унга қўшимча равишда бир кунда пойтахтга ўртача 150 мингдан 300 мингггача транспорт воситаси кириб келади. Тошкент шаҳрида транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига чиқарилган ифлослантирувчи моддалар миқдори 2021-йилда 212,4 минг тонна, 2022-йилда эса 403 минг тоннани ташкил этган, яъни зарарли ташламалар 190,6 минг тоннага (47,3 %) кўпайган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги йўлда аёлни чет элга фоҳишаликка юборишга уринган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:51

    Янги йўлда аёлни чет элга фоҳишаликка юборишга уринган шахс ушланди

    Гумонланувчи жабрланувчини Туркияга олиб чиқиб, жинсий эксплуатация қилишни режалаштирган.

    'Ёш шоир Жаҳонгир Номозов вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:54

    Ёш шоир Жаҳонгир Номозов вафот этди

    Дастлабки маълумотларга кўра, у ўз жонига қасд қилган.

    'Техникум ва лицейлар учун миллий рейтинг жорий этилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:48

    Техникум ва лицейлар учун миллий рейтинг жорий этилади

    Янги тизим таълим сифати ва муассасалар ўртасида рақобатни кучайтиришга қаратилган.

    'COVID-19’нинг “Цикада” штамми Ўзбекистонга таҳдид солмайдими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:19

    COVID-19’нинг “Цикада” штамми Ўзбекистонга таҳдид солмайдими?

    Мутахассислар янги мутация тарқалиш эҳтимоли пастлигини таъкидламоқда.

    'Тошкент иқтисодиёти учун янги ўсиш нуқталари белгиланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:30

    Тошкент иқтисодиёти учун янги ўсиш нуқталари белгиланди

    Президент пойтахтда иқтисодий ўсишни тезлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

    'Хитойлик фуқаро 2200 та чумоли билан қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:30

    Хитойлик фуқаро 2200 та чумоли билан қўлга тушди

    Кенияда ноқонуний равишда тирик чумолиларни олиб чиқмоқчи бўлган шахсга нисбатан қатъий жазо тайинланди.