АсосийЖамият

Туркияда қаровсиз қолиб кетган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Улар турли сабаблар туфайли ота-онасининг қаромоғидан маҳрум бўлган.

'Туркияда қаровсиз қолиб кетган болалар Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Хориждаги ватандошларимизга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тадбирлари доирасида Туркияда ота-онасининг қаровисиз қолиб кетган 3 нафар вояга етмаган болалар ватанимизга қайтарилишига эришилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар қилди. 

Жумладан, турли сабаблар туфайли ота-онасининг қаромоғидан маҳрум бўлган 16 ёшли ва 6 ёшли 2 нафар қизлар ва 11 ёшли 1 нафар ўғил бола яқин қариндошларининг мурожаатлари асосида Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида жорий йил 2 октябрь куни масъул ходимларнинг кузатуви остида Тошкент шаҳрига юборилди.

Шу ўринда, ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини хорижий давлатларда назоратсиз қолдирмаслик, бефарқ бўлмаган фуқароларимиздан эса чет элда қаровсиз қолиб кетган болажонлар тўғрисида зудлик билан Ўзбекистон Республикасининг хорижий дипломатик ваколатхоналарига хабар бериш сўралади.

    Бошқа янгиликлар