Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “ASTRUM” IT академиясида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг сайловолди ташвиқоти доирасида O‘zLiDeP раиси Актам Хаитов маркетинг соҳаси вакиллари ва ахборот технологияларига қизиқувчи иқтидорли ёшларбилан учрашди. Тадбирда 70 нафардан зиёд ITмутахассислари ва интеллектуал мулк соҳиблари иштирок этишди.
Мулоқотда партиянинг рақамли иқтисодиёт, инновацияларни ривожлантириш, сунъий интеллектдан унумли фойдаланишни рағбатлантирувчи ҳуқуқий ва молиявий шароитлар яратиш, рақамли саноатни жадал ривожлантириш дастурлари борасида режалаштирилган лойиҳалар тўғрисида батафсил сўз юритилди.
Жумладан, партия раиси рақамли технологияларга ихтисослашган корхоналарнинг экспорт фаолиятини жадаллаштириш, “Чип саноати”, сунъий интеллект, нанотехнологиялар каби илғор тармоқларни ривожлантириш O‘zLiDePнинг диққат марказида бўлишинитаъкидлади.
Сайловолди учрашувида партия ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга кўмаклашиш йўналишларида тизимли иш олиб бориши таъкидланди. Хусусан, ёшларни ҳунар ва замонавий касбларга йўналтириш, хорижий тилларга ўқитиш, маънавиятини, маърифатини юксалтириш, китобхонлигини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, IT соҳаси ва спортга кенг жалб этиш борасида пухта ишланган режаларини амалга оширади.
Партия тарафдорлари ёшлар бандлиги ва ишбилармонлиги, хусусан, ишсиз ёшларни замонавий касбларга ўқитиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш, корхоналар буюртмаси асосида касбга тайёрлаш амалиётини жорий қилиш тарафдори эканини қайд этилди.
Актам Хаитов партия ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази”ни ташкил этиш ва мазкур марказлар ёшлар учун чинакам “лойиҳалар фабрикаси” айланишини таъкидлади. O‘zLiDePдан ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш учун микромолиялаш хизматларини кенгайтириш ва замонавий молиявий инструментлардан кенг фойдаланиш учун имконият яратиш, ўз бизнесини ижарага олинган бинода бошлаётган ёшларга бир йиллик ижара харажатининг 50 фоизи қоплаб бериш, талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизими жорий этиш партиянинг асосий мақсади эканини яна бир карра эътироф этди.
Бундан ташқари, олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил қилинган “Карьера ва стажировка марказлари” фаолияти янада такомиллаштириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида ҳар бир маҳаллада “Мустақил ривожланиш” марказлари ташкил қилиш каби вазифалар ҳам партиянинг устувор вазифалари саналади.
Қизғин савол-жавоблар ва очиқ муҳокама руҳида ўтган учрашувда иқтидорли ёшлар ҳам сўзга чиқиб, партиянинг ташкил этаётган тадбирлари катта таассурот қолдираётганини таъкидлашди. Ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш учун “мактаб – олийгоҳ – IT компанияси”дан иборат яхлит “IT таълим” ва хизматлар занжири яратилишини бир овоздан қўллаб-қувватлашди ва барча ёшларни яқинлашиб келаётган сайловда O‘zLiDeP учун овоз беришга чақиришди.