АсосийЖамият

"Uzbekistan Airways" самолётлари Эрон ва Ироқ устидан учмайди

Парвозлар икки давлат ҳудудини айланиб ўтган ҳолда амалга оширилади.

'"Uzbekistan Airways" самолётлари Эрон ва Ироқ устидан учмайди'ning rasmi

"Uzbekistan Airways" компанияси Эрон ва Ироқ ҳаво ҳудудини айланиб ўтган ҳолда парвозларни амалга оширади. Бу ҳақда компания ахборот эълон қилди.

Маълум қилинишича, фуқаро ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу қарорга келинган.

Қайд этилишича, 2024 йил 2 октябрдан бошлаб, Ўзбекистон Фуқаро авиацияси агентлигининг кўрсатмасига мувофиқ, "Uzbekistan Airways" Ироқ ҳаво ҳудуди ва Эрон ҳаво ҳудудининг ғарбий қисмини айланиб ўтган ҳолда, аниқ кўрсатмага қадар мунтазам парвозларни амалга оширади.

Шунга қарамасдан, компания парвозларнинг максимал хавфсизлигини таъминлаш учун муқобил йўналишлардан фойдаланган ҳолда Тошкент-Тель-Авив-Самарқанд/Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни тўхтатмайди.

    Бошқа янгиликлар