АсосийЖамият

Тошкентда электробус ва Камаз тўқнашди

Автобусдаги йўловчиларнинг тан жароҳати олгани бўйича хабар келиб тушмаган.

'Тошкентда электробус ва Камаз тўқнашди'ning rasmi

Жорий йилнинг 3 октябрь куни соат 13:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 1985 йилда туғилган А.Р. Yutong русумли транспорт воситаси ва  ҳайдовчи 1973 йилда туғилган А.С. бошқарувида бўлган Камаз русумли юк транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХЮ хабар қилди.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

"Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан қоидаларга риоя қилишларини тезликни белгиланган меъёрлардан оширмасликларини сўраймиз", - дейилади хабарда.


    Бошқа янгиликлар