АсосийЖамият

Мактабгача таълим сифати ва самарадорлиги оширилади

Энди мактабга тайёрлов гуруҳларини тамомлаган болаларга бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида электрон сертификат бериш йўлга қўйилади.

'Мактабгача таълим сифати ва самарадорлиги оширилади'ning rasmi

“Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.) қабул қилинди. Бу эақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Фармонга кўра, мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилади:

кичик ва ўрта гуруҳлардаги болаларда когнитив, психомотор ва ижтимоий кўникмаларни ривожлантириш;

катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларидаги болаларда билим олиш, коммуникатив ва ижодий компетенцияларни шакллантиришга қаратилган ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш.

2026/2027 ўқув йилидан:

боғчалар томонидан Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида боланинг ривожланиш харитасини юритиш амалиёти жорий қилинади;

мактабга тайёрлов гуруҳларини тамомлаган болаларга уларнинг ривожланиш харитаси асосида бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик ҳақида электрон сертификат бериш йўлга қўйилади.

2025 йил 1 августгача:

➖мактабгача таълимнинг давлат таълим дастури доирасида ишлаб чиқилган электрон ресурслар, аудиовизуал маҳсулотлар ва ўқув-методик материаллар Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида жойлаштирилади ҳамда улардан эркин ва бепул фойдаланиш имконияти яратилади;

➖Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида ота-оналар учун шахсий кабинет яратилади ва унда боланинг ривожланиш харитаси маълумотларининг жойлаштирилиши таъминланади.

    Бошқа янгиликлар