АсосийЖамият

Абдулла Арипов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди

Алишер Саъдуллаев эса федерация раисининг биринчи ўринбосари бўлди.

'Абдулла Арипов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди'ning rasmi

Бугун Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон шахмат федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон шахмат федерациясининг янги таҳрирдаги устави тасдиқланди ва Федерациянинг янги раҳбарлари сайланди.

Хусусан Синдаров Комил Ойдинович – Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги директори Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли – Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Арипов Абдулла Нигматович – Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси лавозимига сайланишди.

    Бошқа янгиликлар