АсосийДунё

“Толибон” Россияда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариляпти

“Толибон” Россия билан дипломатик алоқалар даражасини оширишга умид қилмоқда.

'“Толибон” Россияда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариляпти'ning rasmi

Россия ҳукумати "Толибон"ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқаради ва бу ҳақида тез орада эълон қилинади.

"Толибон"ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш қарори энг юқори даражада қабул қилинган, бироқ қонуний тартиб-қоидаларга риоя қилиш лозим", – дейди Россия президентининг Афғонистон бўйича вакили Замир Кабулов.

Кабулов аввалроқ "Толибон"ни Россия Федерациясида тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариш жараёнлари муваффақиятли давом этаётганини ёзганди. 

"Ташқи ишлар вазирлиги Федерал хавфсизлик хизмати ва бошқа қатор Россия департаментлари билан биргаликда “Толибон”ни Россия террорчилар рўйхатидан чиқариш жараёни бўйича ҳуқуқий ишларни якунламоқда. Бу масала бўйича асосий қарор Россиянинг юқори раҳбарияти томонидан қабул қилинган. Аммо барча жараёнлар Россия қонунчилиги доирасида амалга оширилиши керак”, деди Кабулов.

Кабуловнинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати "федерал қонунларга риоя қилишга мажбурдир".

“Умид қиламанки, якуний қарор тез орада эълон қилинади. Бу эса ҳуқуқшунослар, парламент ва бошқа идоралар томонидан жараённинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якунланишини таъминлаш бўйича пухта ишлашни талаб қилади. Битта масала шу”, деди Россия Президентининг махсус вакили.

Бугун, 4 октябрь куни Москва шаҳрида Афғонистон бўйича Москва маслаҳатлашув форматининг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди, унда Россия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг махсус вакиллари ва юқори мансабдор шахслари иштирок этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар