АсосийЖамият

Самарқандда 5,5 млрд сўмлик "свет"дан ноқонуний фойдаланган "Майнинг ферма" аниқланди

Ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилган.

'Самарқандда 5,5 млрд сўмлик "свет"дан ноқонуний фойдаланган "Майнинг ферма" аниқланди'ning rasmi

“Ўзенергоинспекция” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда вилоятнинг Тайлоқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро ноқонуний “Майнинг ферма” ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзенергоинспекция” матбуот хизмати хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбирда Тойлоқ тумани, “Чароғбон” МФЙдаги истиқомат қилувчи фуқаро Э.С. тижорат мақсадида 55 та тўпламдаги майнинг қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 5 млрд 528 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар